Нукус шаҳри ҳокими в.в.б: “Шаҳримизда биринчи муаммо - тротуар"

Нукус шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар ҳокими П.Тўрешов, сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этишди. Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси А.Пиржанов модераторлик қилиб борди.

Учрашувда ҳоким в.в.б Парахат Тўрешов шаҳардаги биринчи муаммо ҳақида айтиб ўтди.

“Шаҳримизда биринчи муаммо - тротуар. Биринчи тротуарларни кўпайтиришни режалаштиряпмиз. Кўпчилик А.Досназаров кўчасидаги йўлни кенгайтира олишмайди деб ўйлаганди. Лекин буни қилдик. Тротуарлар муаммосини ҳам ҳал қиламиз. Велосипедлар учун ҳам йўлларимиз йўқ. Келаси йили велойўл қурамиз худо хоҳласа", дейди П.Тўрешов.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар