Нукус шаҳри прокурори ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни мактаблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилади

Бугундан Нукус шаҳар прокурори ташаббуси билан жами 44 та мактабда таҳсил олаётган вояга етмаган ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва шу каби ҳар қандай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида 7 та жойда 5 турдаги спорт тури мусобақаларига старт берилди.

Мазкур спорт ўйинлари ҳар ҳафтанинг жума кунлари соат 10:00 дан бошланади.

Ушбу тадбирга барча ёшларни чақириб қоламиз.

Совринли ўринларни эгаллаган ёшларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар