Элликқалъа тумани ҳокими охирги 2 ой ичида тўртинчи марта ёшлар билан учрашди

Жорий йил Республикамизнинг барча ҳудудларида илк маротаба “Ёшлар куни” нишонланади.

Ҳозирда ушбу кунни юқори савияда ўтказиш бўйича Элликқалъа туманида жуда кўп тадбирлар, ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ёшлар - келажагимиз” шиори остидаги спорт тадбирлари футбол, миллий кураш ҳамда "Youth day" югуриш марафонлари ўтказилиб, ўтказилган мусобақаларда 3000 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди, ундан ташқари, овул ва маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган ёшлар ҳолидан хабар олинди, совғалар улашилиб, байрам дастурхонлари ёзилди.

Бугун, жорий йилнинг 29 июн куни  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. 

Учрашувда туман ҳокими С.Авезов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир З.Неъматов, Қорақалпоқ Давлат Университети проректори М.Тагаев, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар вакиллари иштирок қилишди. Учрашувда  бир гуруҳ ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлари билан иштирок қилишди. Ёшлар томонидан айтилган муаммоларни ижобий емини топиши бўйича туман  ҳоким С.Авезов тегишли  ташкилот, корхона раҳбарларига топшириқлар берди. Учрашув якунида бир гуруҳ фаол ёшлар туман ҳокимлигининг фаҳрий ёрлиқ эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, бу туман ҳокимининг охирги 2 ой ичида ёшлар билан бўлиб ўтган тўртинчи учрашувидир.

 

Бўлимлар