Амударё тумани ҳокими ёшлар билан учрашди

28 июнь куни Манғит шаҳридаги марказий маданият уйида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Туман ҳокими ёшларни 30 июнь – ёшлар куни байрами билан қутлар экан, уларга бугунги кунда халқимиз, давлатимиз ва муҳтарам прездентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан билдрилаётган юксак ишончни оқлаш йўлида муваффақиятлар тилади.

Мулоқот тарзида ўтказилган ушбу учрашувда туман ҳокими С.Йўлдашев, ёшларни қизиқтирган барча саволлар бўйича тушунчалар берди.

Учрашув пайтида ёшлардан муаммоли масалалар бўйича 12 та мурожаат тушди. Шундан 7 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган 5 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишли жойларга юборилди.

Бўлимлар