Тўрткўлда Ёшлар куни қандай ўтяпти? (фото)

“Ёшлар-келажагимиз”  шиори остида спортнинг югуруш тури бўйича  “Youth day” мавзусида югуриш марафони ўтказилди

30 июн - "Ёшлар куни" муносабати билан туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда тумандаги мутасадди ҳамкор ташкилотлар билан тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Ёшлар-келажагимиз”  шиори остида спортнинг югуруш тури бўйича  “Youth day” мавзусида югуриш марафони ўтказилди. 

Югуриш марофонида туманимизнинг чекка ҳуддудларидан келган иштирокчилар айниқса аёлларнинг иштирок қилиши жуда қувонарли бўлди. 

Марофонда фахрли ўринларни эгаллаган ёшларга Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан совғалар улашилди.

30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати кам таъминланган оила фарзандлари, имконияти чекланган, уй тарбиясида таълим олаётган ёшларни ҳар тамонлама рағбарлантириш мақсадида туман Ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда кийим-кечак ва ширинликлар совға қилинди. 

Тадбирда туман Ҳокими Нематулла Маткаримович хам шахсан иштирок қилиб ёшларни 30 июнь – “Ёшлар куни” билан табриклади

30 июн-  “Ёшлар куни”  муносабати билан туманимиздаги имконияти чекланган, уй тарбиясида таълим олаётган ёшларни ҳар томонлама маънавий қўллаб қувватлаш ва рағбарлантириш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда  уй таълимида таҳсил олаётган “Оққамиш”  овул фуқаролар йиғинидан  Алламуратов Руслан,  “Янгиобод”  маҳалла фуқаролар йиғинидан Мамбетшарипов Шерзод ҳамда “Ибн-Сино”  маҳалла фуқаролар йиғинидан Дурдибаев Асадбекларга ўқув анжомлари ва флип-чарт доскалари совға қилинди.

Қалблари орзуларга тўла бу болажонларга келажакда етук инсон ва орзулари ушалишида унинг ортида мустақил ватани, юрти, устозлари, ака ука биродарлари ва қолаверса Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳар доим қўллаб қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди. 

Тўрткўл туманида Ёшлар кунига бағишлаб мини футбол мусобақаси ўтказилди

30 июн - "Ёшлар куни" муносабати билан тумандаги 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Ёшлар-келажагимиз”  шиори остида спортнинг мини футбол тури бўйича  туманимиз  маҳаллалари   ўртасида мусобақа ўтказилди.  

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган турнирда  “Ибн-Сино”  маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси  1-ўринни эгаллади.  Мусобақада фахрли ўринларни  эгаллаган жамоаларга  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тўрткўл тумани Кенгашининг эсдалик совғалари 

Бўлимлар