​Нукусда черепица ва брусчатка ишлаб чиқарила бошланди

Тадбиркор Гулчеҳра Хўжабоева раҳбарлик қилаётган “Мустаноб-Ҳилол” масъулияти чекланган жамиятида турли пластмасса қувурлар ишлаб чиқарилмоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан бу ерда полимердан черепица ва брусчатка ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди, дея хабар берди ЎзА.

Нукус шаҳрида фаолият кўрсатаётган ушбу корхонада меҳнат қилаётган 40 дан ортиқ ишчининг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир. 

Ҳудудда мавжуд корхоналарни юқори технологияларга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида 2016-2018 йилларда саноат соҳасида жами 671 лойиҳани амалга ошириш ва 14 мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Жорий йил охирига қадар қиймати 197,4 миллиард сўм ва 400 минг доллар бўлган 292 лойиҳа амалга оширилади.

Бўлимлар