Нукус шаҳри ҳокими в.в.б "Туннель"даги ишлар нима учун тўхталиб қолганини тушунтирди

Нукус шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар ҳокими П.Тўрешов, сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этишди. Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси А.Пиржанов модераторлик қилиб борди.

Учрашувда журналист Фурқат Юсупов ҳокимга "Туннель" қачон фойдаланишга топширилиши ҳақида савол берди. Ушбу саволга Парахат Тўрешов жавоб қайтарди.

"Туннелдан ўзим ҳам уяламан. Кеча ҳам йиғилиш ўтказдим шу масала бўйича. Тюнелда ишлар тўхтаб қолишига муаммо нима бўлди? Муаммонинг сабаби арматура билан цементнинг нархи қимматлашиб кетди. Бу лойиҳа сметасидан ошиб кетди. Сметани қайтадан ўзгартириш учун ҳам вақт кетди. Худо хоҳласа тез кунда тюнел битади", дея айтиб ўтди ҳоким в.в.б.

Бўлимлар