Қорақалпоғистонда Ёшлар иттифоқининг 7 та туман Кенгаши раисларига хизмат автомобили топширилди

30 июнь Ёшлар куни муносабати билан Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида гала-концерт бўлиб ўтди.

Гала концерт доирасида Ёшлар иттифоқининг 7 та туман Кенгаши раисларига хизмат автомобиллари топширилди.

Автомобилларни топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Иноятов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этишди.

Матн: Фурқат Юсупов
Фото: Бауржан Ботабаев

Бўлимлар