Футбол. Қорақалпоғистон Республикаси - Бухоро вилояти 2:0. Матнли трансляция

9-апрел. “Турон” стадиони. Бугун “Универсиада-2016” саралаш ўйинлари доирасида Қорақалпоғистон Респуликаси футболчилари Бухоролик футболчиларга қарши майдонда тўп суришади.

Ўйин бошланишига ҳали ярим соатдан кўп вақт бор бўлса ҳам стадионга келаётган томошабинлар сони борган сари ортиб бормоқда.

Кеча бўлиб ўтган баҳсда қорақалпоғистонлик футболчилар Хоразм термасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бугун улар қандай натижа кўрсатишади? Бунга ўйин давомида ойдинлик киритилади. Ўйинга қизиқиш баланд. Ўйиннинг матнли трансляциясини сайтимиз орқали ўқиб боришингиз мумкин.

Ўйин бошланишига оз вақтлар қолди. Майдонда қизил рангли формада Бухоролик футболчилар ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Мана, майдонда одатий оқ рангли формада мезбон жамоа вакиллари. Мухлислар ўринларидан туриб, уларни олқишлашмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси - Бухоро вилояти 2:0

Ҳакамлар:
З.Қодиров (Навоий вилояти), Д.Жуманиязов (Хива шаҳри), Б.Канназаров (Нукус шаҳри), Э.Турсунов (Бухоро вилояти)

Бухоро вилояти: 3. Ш.Сафаров. 4. И.Адизов. 5. С.Садиллаэв. 6. С.Ашуров, 7. С.Эсанов, 9.Б.Нарзуллаев, 10.Х.Аҳмадов, 21.Ж.Жумаев, 22. М.Отақулов, 25. Ж.Расулов

Захирадагилар: 2. М.Шокиров, 8.Ш.Бобомуродов, 11.Р.Хусейнов, 17. Х.Неъматов

Қорақалпоғистон Республикаси: 1. А.Байназаров, 2.Э.Сейтназаров, 3.О.Қутибаев, 4. И.Мамбетназаров, 5. Д.Низанов, 7. М.Қутлимуратов, 8. Э.Нуржанов, 10. А.Илясов, 14. А.Бабажанов, 15. П.Қайтназаров, 16. Н.Алимов

Захирадагилар: 6.Ж.Маҳмудов, 9.А.Мирзамуратов, 11.М.Айманов, 12. Ж.Гаипов

1. Ўйин бошланди

1. Бухоролик футболчилар ўйинни бошлаб беришди. Нарзуллаев тўп ўйинга киритилиши билан ноаниқ зарба йўллади.

2. Қорақалпоғистонлик футболчилар жарима тўпини амалга оширишди. Бобожонов узатган тўпни мамбетназаров бош билан дарвозага йўллади. бироз ноаниқ...

4. Мезбон жамоа вакиллари навбатдаги жарима тўпини амалга оширишди. Ноаниқ...

7. Мезбонлар фойдасига навбатдаги жарима зарбаси

8. Бобожонов узатган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди.

9. 17 метрлардан Қорақалпоғистонликлар дарвозасига жарима тўпи белгиланди.

10. Эсановнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

13. Қорақалпоғистонлик Бабажанов ўнг қанотдан кириб бориб, зарба йўллади. Тўпни дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди.

16. Бухоро футболчиси Сафаров сариқ карточка билан жазоланди.

20. Бухоро футболчиси Хасанов олис масофадан ноаниқ зарба йўллади.

22. Бухороликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Наврўзбек Алимов хавфни бартараф этди.

24. Меҳмонлар футболчиси Нарзуллаев Наврозъбек Алимовга нисбатан қўполлик ишлатди.

27. Гоооооооооооооооооооооооооооолллллллллллллллллллллллллллллл

Азамат Бабажанов супер голл

Бабажанов олдинги ўйиндагидек яна жарима тўпидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Икки ўйинда 4 та гол. Супернатижа!


31. Хавфли вазият. Қутлимуратов рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган эди. Бироқ у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада дарвозабон тўпга эга чиқди.

33. Мезбонлар ҳимоячиси Дамир Низанов огоҳлантирилди.

36. Бухоро футблcиси Садуллаевнинг зарбаси кучсиз чиқди.

37. Бухоро ҳужумчиси Нарзулаев 35 метрлардан жарима зарбасини амлга оширди. Зарба кучсиз ва ноаниқ чиқди.

39. Азамат Илясовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

42. Қандай вазият. Дамир Низанов 5-6 метлардан зарба берди. Сал қолди....

45. Гооооооооооооооооооооооооолллллллллллл

Супергол

Азамат Илясов рақиб ҳимоячисини алдаб 17 метрлардан ажойиб тарзда дарвозани ишғол қилди. 2:0

45+1. Биринчи тайм тугади.


Бугунги ўйинни "Турон" стадионида 6 мингдан ортиқ томошабин кузатиб бормоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди.

47. Мезбонлар футболчиси Қутибаев тепган тўпни дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди.

49. Эрбол Сейтназаров сариқ карточка олди.

50. Жуманов жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Байназаровдан супер сейв.

52. Кайипназаров олис масофадан ноаниқ зарба йўллади.

56. Бабажанов 35 метрдан жарима зарбасини амалга оширди. Ноаниқ.

61. Вууҳҳҳ, Сейтназаровнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

62. Дамир Низановдан зарба, дарвозабон тўпни қийинчилик билан бартараф этди.

63. Яна Низанов, яна дарвозабон. Мезбонлар кетма-кет учта хавфли ҳужум уюштиришди.

64. Бухородан кетма-кет учта зарба. Иккитаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, учинчиси ноаниқ кетди.

65 Бухорода ўзгариш. Аҳмадов ўрнига Хусенов майдонга тушди.

67. Қорақалпоқ Мессисида имконият юзага келган эди. Бироқ зарбага куч етишмади.

68. Бахром Нарзуллаев тўпни тўхтаттмай дарвозага тепди. Зарба яна ноаниқ.

74. Хавфли вазият. Бухоро футболчиси Отақулов 2метрдан дарвозага зарба берди. Бироқ у зарба бериш чоғида қўлини ишга солди ва натижада ҳакамнинг сариқ картичкасига рўбаро келди.

76. Алимовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

77. Қорақалпоҳ\ғистонликлар таркибида ўзгариш юз берди. Қутлимуратов ўрнига Айманов майдонга тушмоқда.

81. Бабажановдан навбатдаги зарба, ноаниқ.

82. Ҳар иккала жамоадан ҳам биттадан футболчи жароҳат олиб майдонда ётибди.

84. Мезбонлар таркибида ўзгариш. Дамир Низанов Гаипов майдонга тушмоқда.

89. Мезбонлар таркибида яна ўзгариш. Гол муаллифи Азамат Бабажанов ўрнига Айдос Мирзамуратов майдонга тушди.

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90+2. Наврўзбек Алимов сариқ карточка олди.

90+2. Азамат Илясов ўрнига Жанибек Маҳмудов тушди.

90+3. Ҳакамнинг хуштаги чалинди. Ўйин тугади.

Қорақалпоғистон Республикаси - Бухоро вилояти 2:0.

Матнли трансляцияни Фурқат Юсупов олиб борди.

Бўлимлар