Қораўзак, Тўрткўл ва Шўмоной туманларида Ёшлар куни қандай ўтди? (фото)

30 июн Ёшлар куни Республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонланди.

Қораўзак тумани байрам томошалари бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Д.Ўтемуратов ҳам иштирок этиб, фаол ёшларни тақдирлади.

30-июн “Ёшлар куни” муносабати билан Тўрткўл тумани Ёшлик маданият ва истирохат боғида концерт дастури ҳамда бир қатор ёшларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши тамонидан 30-июн “Ёшлар куни” мунсабати билан туман Маданият ва истирохат боғида концерт дастури бўлиб ўтди. Ушбу концерт дастурида Тўрткўл туман хокими Неъматулла Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди, ҳамда туман ёшларини “Ёшлар куни” билан самимий табриклади, шундан сўнг бир қатор ҳамкор ташкилот ёшлари, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Концерт дастури ёшлар билан биргаликда, кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

Шўмоной туманида ҳам Ёшлар куни муносабати билан гала-концерт бўлиб ўтди.

Гала-концертда туман ҳокими Б.Янгибаев иштирок этиб, фаол ёшларни тақдирлади.

Бўлимлар