Энди айрим ОТМларга ҳарбий имтиёзлар ўтмайди

«Ўтган йилдан бошлаб, ҳарбий имтиёзга эга абитуриентларнинг имтиёзи фақат тест синовларига тадбиқ этиладиган бўлган экан, касбий (ижодий) имтиҳонларга эса балл қўшилмаскан», — деб ёзади «Xushnudbek.uz» телеграмм канали.

Таъкидланишича, 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли Президент қарорига 2017 йил 4 апрель куни ўзгартириш киритилиб, қуйидагича банд киритилган:

  • тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.

Бунгача эса ушбу банд қуйидагича эди:

  • барча олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.

Айрим йўналишларда тест синовлари билан бирга ижодий имтиҳонлар ҳам бор эди.

Жорий йилдан бошлаб эса абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига қабул қилишда кириш тест синовлари бутунлай бекор қилиниб, фақат ижодий имтиҳонлар бўлиши белгиланганди.

«Демак, мана шу йўналишларда энди ҳарбий имтиёзлар ўтмайди дегани», — қайд этади канал муаллифи Хушнудбек Худойбердиев.

Бўлимлар