Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ёшлар билан учрашди

30 июнь Ёшлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов ёшлар билан учрашди. 

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов йиғилганларни "Ёшлар куни" билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг йўллаган байрам қутлуқловини ўқиб эшиттирди.

Байрам муносабати билан эшкак эшиш бўйича халқаро турнирлар ғолиби, Жаҳон ва Осиё ўйинларида юқори натижаларга эришиб келаётган Исламбек Мамбетназаров, Шўмоной туманидаги  "Комсервис Шоманай" якка тадбиркорлик корхонаси бошлиғи Сабур Сагатов "мард ўғлон" давлат мукофтига сазовор бўлди. Шунингдек бир қатор ёшлар Жўқорғи Кенгес фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Бўлимлар