Энг арзон Ўсимлик ёғи ва гўшт Қорақалпоғистонда. Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги нархлар билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги телеграмдаги каналида Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги нархлар билан таништириб ўтди.

Ун (1 кг) энг арзони 2 000 сўм - Хоразмда.

Ун 1-навли (1 кг) энг арзони 1 500 сўм - Сурхондарёда.

Макарон (1 кг) энг арзони 1 500 сўм - Андижонда.

Шакар (1 кг) энг арзони 4 400 сўм - Сурхондарёда.

Ўсимлик ёғи (1 л) энг арзони 7 700 сўм - Қорақалпоғистонда.

Хўжалик совуни (дона) энг арзони 1 000 сўм - Жиззах ва Тошкент шаҳрида.

Тухум (дона)  энг арзони 250 сўм - Тошкент шаҳри Қўйлиқ бозорида. 

Мол гўшти (кг)  энг арзони 26 000 сўм - Қорақалпоғистон Республикасида. 

Қўй гўшти (кг) энг арзони 28 000 сўм - Тошкент шаҳар Миробод, Чорсу ва Фарҳод деҳқон бозорида.  

Товуқ гўшти (кг) энг арзони 11 500 сўм - Хоразмда.

Гуруч (кг) энг арзони 3 300 сўм - Тошкент шаҳар Фарҳод деҳқон бозорида.  

Картошка (кг) энг арзони 600 сўм - Тошкент шаҳар Юнусобод бозорида.

Пиёз (кг) энг арзони 300 сўм - Қашқадарёда.

Сабзи (кг) энг арзони 700 сўм - Тошкент шаҳар Фарҳод ва Юнусобод деҳқон бозорларида.  

Помидор (кг) энг арзони 750 сўм - Қашқадарё ва Фарғонада.

Бодринг (кг) энг арзони 800 сўм - Хоразмда.

Ҳудудлардаги нархлар марказий деҳқон бозоридаги нархлар асосида қайд этилган.

Бўлимлар