Шуманайда ҳоким ўринбосарлари ва раҳбар кадрлар учун семинар ташкил қилинди

Маҳаллий ижроия ҳокимиятининг қуйи бўғинларида мамлакатимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали ва тизимли ижросини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини оширишда бевосита туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарларининг касбий маҳорати, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Шуманай туманида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

 

Туманимизда ҳам 28-29 июн кунлари туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда уларнинг мажмуаларига тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳокимлик мутахассислари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди. Икки кун давом этган ўқув-семинар машғулотларида иштирокчилар 6 гуруҳга бўлинган ҳолда касбий маҳоратини оширдилар.

 

Ўқув-семинар зарур жиҳозлар билан таъминланган хоналарда белгиланган ўқув-дастур  асосида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўўрсаткичлари, ўзига хос хусусиятлари ва муаммоларига доир мавзулар бўйича ўтказилди. Мавзуларни тингловчиларга етказишда интерактив мулоқот, савол-жавоб ва кейс-стади, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш ва ўйин усулларидан фойдаланилди.

 

Тингловчилар томонидан берилган таклифлар ва кўтарилган муаммолардан келиб чиқиб “Йўл харита”лари ва иш режалари ишлаб чиқилди. “Йўл харита”сининг ижро механизмлари ва мониторинги ҳам эътибордан четда қолмади. “Йўл харита”лари ва иш режаларининг бажарилишини тизимли ташкиллаштириш бўйича ҳоким ўринбосарларига кунлик, ҳафталик, ойлик “календарь иш режалари”  тайёрлаб берилди.

 

Ўқув-семинар машғулотларини Қорақалпоқ Давлат университетининг маҳоратли педагог ўқитувчилари олиб бордилар. Машғулотлар давомида барча тингловчилар зарур билимларни олиб, амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

Ўқув-семинар якунига бағишланган тадбирда педагог-ўқитувчиларга ҳокимлик томонидан тайёрланган ташаккурномаларни топширди.

             

Бўлимлар