Жўқорғи Кенгесга ким депутат бўлади?

Қорақалпоғистон Республикаси марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 13 июн кунги 66-сонли “Бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайловни ўтказиш” бўйича қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан Элликқалъа туманида 21-сонли “Амиробод” сайлов округидаги депутатлик ўрни бўшаб қолганлиги сабабли жорий йилнинг 8 июл (якшанба) куни 21-сонли “Амиробод” сайлов округида сайлов ўтказиш белгиланди.

Ушбу депутатлик ўрнига сиёсий партиялар томонидан номзодлар:

-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 21-сонли “Амиробод” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига кўрсатилган номзод Авезов Сейдамат Сейдалимович;

-Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Кенжаев Кудрат Хажибаевич;

-Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ражапбаев Усманбек Каромаддиновичга.

-Ўзбекистон «Адолат-социал» демократик партиясидан кўрсатилган номзод Эркаев Анварбек Сапарбой ўғли Қорақалпоғистон Республикаси марказий сайлов комиссиясига тақдим қилинди ва сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ўз сайловолди дастурларини эълон қилиш мақсадида 2-июл куни “Амиробод” овул фуқаролар йиғини худудида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни 21-сонли “Амиробод” сайлов округи раиси Н.Фахруддинов олиб борди.

Учрашувда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 21-сонли “Амиробод” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига кўрсатилган номзод Авезов Сейдамат Сейдалимович ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
Дастурда, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳудудларни комплекс ва изчил ривожлантириш, халқимиз ҳаёт сифати ва фаровонлигини юксалтириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилганлигини айтиб ўтди.

Учрашув якунида сайловчилар барча номзодларга 8 июл (якшанба) куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида муваффақиятлар тилашди.

 

Бўлимлар