Қонликўлда секторлар бўйича жами 2432 та муаммо аниқланган

Қонликўл туманида Халқ депутатларининг туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сессия регламентига мувофиқ кун тартибидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 август кунги  «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир асосий тадбирлар ҳақида»ги ПҚ-3182-сонли Қарорининг ижроси бўйича 1-сектор раҳбари - туман ҳокими М.Қосназаров, 2-сектор раҳбари - туман прокурори А.Каримбаев, 3-сектор раҳбари - туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Қабулов, 4-сектор раҳбари - давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Т.Туреевлар ўзларига бириктирилган худудларда 2-чорак давомида сектор томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июн кунги «Бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш» бўйича видеоселектор мажлиси талабларининг ижроси бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдразақов, «Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича» туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Асқаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февраль кунги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги ПҚ-2124-сонли қарори талабларининг ижроси бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши бошлиғи Р.Қалимбетовларнинг ҳисобатлари талқиланди.

Ҳисобатларда, сектор раҳбарларининг худудларни ривожлантириш  давомидаги ютуқлари билан бирга қатор камчиликлари ва ўларни бартараф қилишда ўрганишлар жараёнид, секторлар бўйича жами 2432 та муомма аниқланиб, шундан 1566 та муомма жойида ҳал этилди, 137 та муомма туман, 22 та муомма вилоят «Йўл харитаси»га киритилган, бошқа мурожатлар тегишли идораларга топшириқлар берилиб, ҳозирги кунда ўрганилмоқда.

Сектор худудларида, туман иқтисодиёт кўрсаткишлари бўйича 126,7 млн. сўм миқдоридаги маҳсулотлар экспортга чиқарилган. Коллеж битирувчилари 430 нафар бўлиб, ўлардан 411 нафари иш билан бандлиги таъминланган. Шунингдек, тижорат банкларининг туман бўлимларидан 614,9 млн. сўм фуқаролар, 290,8 млн. сўм коллеж битирувчилари, 854 млн. сўм кичик бизнес учун кредит маблағлари ажратилган.

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар асосида олиб борилаётган ишлари жараёни, режалари ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлари билан аниқланган камшиликларни бартараф қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва фуқораларнинг ўзини-ўзи бошқариш ўйишмалари, жамаотчилик ташкилотлар  билан  ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйишни ташкил қилишга чақирди. 

Сессия мажлиси кун тартибидаги масалалар бўйича бажариладиган тадбирлар билан ишлар белгилаб олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бўлимлар