«Секторимиз ҳудудида яшовчи аҳолидан 1095 та мурожаат келиб тушди» - Нукус шаҳри прокурори

Нукус шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил қилинган 2-секторда 2018 йилнинг 1-ярими давомида қандай ишлар амалга оширилди? Бу саволга жавоб топпиш мақсадида Нукус шаҳри прокурори Расул Халмуратов билан суҳбат уюштирдик.

Прокурор дастлаб сектор ҳудуди ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 август кунги «Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сонли қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарор ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Нукус шаҳар ҳокимниинг қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга кўра, Нукус шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил қилинган 2-сектор таркибига қуйдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган. Булар: «Таслақ» МФЙ, «Кутли Конис» МФЙ, «Ботаника боғи» МФЙ, «Хаўа жоли» МФЙ, «Шиғис» МФЙ, «Жолшилар» МФЙ, «Айдин жол» МФЙ, «Дослиқ гузари» МФЙ, «Алланияз Қахарман» МФЙ, «Қутли макан» МФЙ, «Қум аўил» МФЙ, «Шимбай шайхана» МФЙларидир.

2-сектор таркибига кирувчи 12 та МФЙларда жами аҳоли сони 83503 нафарни ташкил қилади. Секторимиз ҳудудида МТМлар сони 8 тани, тиббиёт марказлари сони 8 тани, умумтаълим мактаблари сони 11 тани ташкил қилади.

Шундан сўнг Расул Халмуратов  аҳоли муаммоларини ўрганишда нималар қилинганини айтди.

«2018 йилнинг 15-30 май кунлари оралиғида сектор ҳудудига кирувчи МФЙларда яшовчи ҳар бир фуқаронинг яшаш манзилларига уйма-уй бориб, уларда учраётган муаммо ва камчиликлар яқиндан ўргандик.

Бунда, фуқароларимизда учраётган муаммолар, уларнинг яшаш шароити ва турмуш тарзига катта эътибор қаратилиб, ҳар бир оилада учраётган муаммолар секторимиз томонидан ишлаб чиқилган махсус бланкаларга қайд қилиниб борилди ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилот ва муассасаларга алоқа хатлари юбрилди ва топшириқлар берилди.

Мана шундай чора-тадбирлар натижасида, 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 1095 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг аксарияти иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, ер майдони ажратилиши масалалари ва бошқа ижтимоий соҳаларга оид мурожаатлар ҳисобланади», дейди прокурор.

Интервюнинг давомини кейинроқ яна эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар