Дастан ва Тимур: Салбий тарафлари, Қуват Аметовнинг ёмон қўшиқлари, аёл хонандалар, совғалар ва олтин балиқ ҳақида

Нукус ФМ радиосида “5х5” лойиҳасининг меҳмони бўлган қорақалпоқ эстрадаси вакиллари Дастан ва Тимур эшиттиришнинг 3-бўлимида бошловчилар Фурқат ва Шахзаданинг саволларига жавоб қайтариб ўтишди.

1. Шахзада: Дастан ва Тимурга ёқадиган 5 та қорақалпоқ эстрадасининг аёл санъаткори?
Дастан: 
Гулназ Утепова,
Тимур: Сарбиназ Аннақулова, Нурсулу Тўлегенова
Дастан: Гулнигар Сапаева
Тимур: Мирзагул Сапаева

2. Фурқат: Олтин балиқ тутиб олганинггизда шахсан ўзингиз учун нимани сўрардингиз? Алоҳида алоҳида 5 тадан санаб берсангиз?
Тимур: Тинчлик, омад, бахт, соғлик ва ижодий муваффақият сўрайман.
Дастан: Соғлик, овоз, иқтидор, омад ва бахт сўрайман.

3. Шахзада: Устозингиз Қуват Аметовнинг сизларга ёқмайдиган 5 қўшиғи?
Дастан: 
Умид қиламанки Қуват Аметов бизларни эшитмаяпти. “Ферузабону”, “Мени эсле”, “Сени деймен”, “Қизлар” ва “Неге келмедин” деган қўшиқларини хуш кўрмайман.
Шахзада: Энди Тимурдан эшитсак.
Тимур: 
Устоз сиздан узр сўраган ҳолда айтаман: “Неге келмедин”, “Жалғизлиқ” ва юқоридаги Дастан айтган қўшиқлар.

4. Фурқат: Тимур Дастанга, Дастан эса Тимурга 5 тадан таъриф бериб ўтсангиз?
Дастан: 
Масалан?
Тимур: Яхши тарафламами ёки ёмонми?
Фурқат: Хоҳлаганинггизми. Балки ёмон тарафини айтарсиз?
Дастан: 
Бизлар аниқ тушуниб олишимиз учун сиз Шахзадага бир таъриф беринг қани, биз шунга қараб жавоб қайтарамиз.
Фурқат: Шахзадагами?
Дастан: 
Ҳа
Фурқат: Шахзада масалан ўз ишига жуда талабчан.
Дастан: 
Тимурнинг ижобий томонлари: ҳеч қачон кеч келмайди, айтган ишни вақтида бажаради, изланади. Фақат учта ижобий ҳислати бор экан холос!
Фурқат: Бошқа йўқми?
Дастан: 
Афсуски йўқ.
Фурқат: Салбий тарафларичи?
Дастан: 
Салбий тарафлари у билан кийим олишга борсанг камида икки соат юрасан.
Фурқат: Борми яна ёки фақат биттами?
Дастан: Бўлгани экан.
Тимур: 
Дастаннинг ижобий тарафлари: изланувчан, овозга тушиш вақтида мен биринчи куйлай деган одати, айтилган жойга вақтида келади, хазилкаш.
Фурқат: Раҳмат, энди салбий тарафлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
Тимур: 
ўжар
Фурқат: Бўлганими ёки бошқа салбий тарафларини айтгингиз келмайдими?
Дастан:
 Йқ у рост айтаяпти. Менинг ўзимга ҳам ушбу одатим йўқмайди.

Дастан ва Тимур: Салбий тарафлари, Қуват Аметовнинг ёмон қўшиқлари, аёл хонандалар, совғалар ва олтин балиқ ҳақида

5. Шахзада: Мухлисларингиздан олган энг яхши 5 та совға?
Тимур:
 Менда совғалар бешлиги эмас совғалара иккилиги бор. Бир мухлисимда шим, иккинчисидан эса юмшоқ ўйинчоқ олганман.
Дастан: Мен эса катта расмимни, яъни 5 та катта расм олганман.

Бўлимлар