Парахат Тўрешов: "Шаҳарда тозаликни сақлаш ҳар биримизнинг фарзимиз"

Нукус шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар ҳокими в.в.б П.Тўрешов, сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этишди. Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси А.Пиржанов модераторлик қилиб борди.

Учрашувда шаҳар ҳокими в.в.б Парахат Тўрешов шаҳар тозалигини сақлаш ҳар бир фуқаронинг фарзи экани ҳақида айтиб ўтди.

“Ерталаб соат 6 да чиқиб, шаҳарни айланаман. Шаҳар тозалигини кўриб чиқаман. Шаҳарда тозаликни сақлаш ҳар биримизнинг фарзимиз. Шундай одамлар бор, “Биз "мусор"ни хоҳлаган жойимизга ташлаб кетсак бўлади. Ободонлаштиришни ходимлари тозалаши шарт", деган фикрда. Бу хато. Шаҳарни тозалигига ҳар биримиз эътибор беришимиз керак", дейди ҳоким в.в.б П.Тўрешов.

Фурқат Юсупов ёзиб олди

Бўлимлар