Нукус тумани ҳокими секторида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Ҳоким жавоб берди

Нукус тумани ҳокими Ажинияз Сейтахов ўз секторида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳақида маълум қилди.

"2018 йил давомида "Тақиркўл" ОФЙда жойлашган 2-сонли "Навбаҳар" мактабгача таълим муассасасидайирик таъмирлаш ишлари, ушбу ҳудуддаги Н-сонли харбий округда 3,2 млрд сўмлик 100 ўринга мўлжалланган боғча, "Қирантав" ОФЙ ҳудудида жойлашган 3-сонли умумтаълим масканида йирик таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Таълим муассасаларида таъмирлаш ва қуриш ишлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техник базасини ривожлантириш" Фонди томонидан молиялаштирилади. 

Бундан ташқари "Ақтерек" МФЙга қаршли "Ақтерек" қишлоғи ҳудудидан "Екос" қурилиши, "Тақиркўл" ОФЙга қаршли "Шағалакўпир" қишлоғи ҳудудида 650 млн сўмлик тоза ичимлик суви тармоғини тортиб бериш ишлари, "Ўрнек" ва "Шўркўл" қишлоқларининг йўл бўйларида 750 млн сўмлик ва "Қирантав" ОФЙга қаршли "Шўртанбай" қишлоғи йўл бўйларига 900 млн сўм миқдоридаги тунги ёруғлик ускуналарини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар доимий тарзда давом этаверади", дейди ҳоким.

Бўлимлар