Қорақалпоғистонлик боксчилар Ўзбекистон чемпионатида 6 та медални қўлга киритишди

Жиззах вилоятининг Зомин шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Olampsort.com" хабар бермоқда.

Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 2004-2005 йилларда таваллуд топган жами 290 нафар истеъдодли боксчи 18 вазн тоифасида иштирок этди.

Қорақалпоғистонлик боксчилар мусобақада 66 кг вазн тоифасида Мирбек Даулетбаев, 70 кг вазн тоифасида Алпамис Жолдасов олтин медалларни,  60 кг вазн тоифасида Темирхон Мақседбоев кумуш медални, 42 кг вазн тоифасида Эрназар Тўребаев, 48 кг вазн тоифасида Жавоҳир Матниёзов, 63 кг вазн тоифасида Эрназар Кенесбаев бронза медалларни қўлга киритишди.

Бўлимлар