Прокурор билан интервью: Нукус шаҳри прокурори секторида қандай ишлар амалга оширилди?

Нукус шаҳри прокурори секторида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Ушбу саволга прокурор Расул Халмуратов жавоб берди.

«2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 1095 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларни ўрганиш натижасида, “Таслақ” МФЙ ҳудудида жойлашган Муса бақси ва Нажим ата кўчаларига жами 1100 метр узунликда ичимлик суви қувири тортилиб, аҳоли ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, ушбу кўчаларга электр сим яғочлари ўрнатилиб, 1100 метр масофага янгидан электр симлари ўрнатилди.

Шунингдек,  “Ботаника боғи” МФЙ, Туркистон кўчаси, 12-уйда яшовчи фуқаро Бекмуратов Пўлатга паррандачилик билан шуғулланиши учун кредит ажратилишида амалий ёрдам  кўрсатилди.

“Қутли Қонис” МФЙ, Жекен сал кўчасига янгидан “СЦП” туридаги электр симлари ва тунги ёритгичлар ўрнатилди. “Таслақ” МФЙда яшовчи фуқаролар А.Абиева, Р.Каримова ва А.Қурбановаларга 4 %ли имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

“Ботаника боғи” МФЙ, А.Хожалепесов кўчаси, 45-уйда яшовчи фуқаро Алиева Айсилу фарзанди Ерниязов Абдусаломнинг 2-гуруҳ ногирони эканлгигини айтиб, ўғлини ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, А.Ерниязовга Нукус шаҳридаги Якка кураш мактабида качигар вазифасида ишга жойлашишиши учун йўлланма берилди.

“Ботаника боғи” МФЙда яшовчи фуқаро Қудайбергенов Нурғалининг ҳам мурожаати қаноатлантирилиб, унга Нукус шаҳридаги 12-сонли МТМга ишга жойлашиши учун йўлланма берилиши таъминланди.

Шунингдек, “Таслақ” МФЙда яшовчи фуқаролар С.Толепов, Н.Айтимбетова, А.Науризбаев, Т.Қилишбаевларнинг мурожаатлари юзасидан уларнинг яшаш манзилларига шифокорлар ва ҳамширалар юборилиб, уларга тиббий хизматлар кўрсатилди.

Фуқаролар С.Жуманиязова, Ж.Палуанов, Ш.Палуанова, К.Палуанов, А.Палуанов, А.Сапарбаева ва Н.Базарбаеваларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

Бундан ташқари, “Таслақ” МФЙ, А.Аметов кўчаси, 38-уйда яшовчи фуқаро Утепбергенов Руслан 2-сектор штабига, ҳозирда қизи А.Утепбергенова оғир касалликка чалинганлиги, уни ўз вақтида даволатмаса оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинли, қизини даволатишга моддий жиҳатдан қийналаётганлигини билдириб қизини даволатиши учун моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган. Фуқаро Р.Утепбергеновнинг мазкур мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди ва фуқаро Р.Утепбергеновга қизини даволатиши учун 716 минг сўм миқдорда моддий ёрдам ажратилди, шунингдек, Р.Утепбергеновнинг оиласи жами 300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Нукус шаҳри, А.Халимов кўчаси, 5-уйда яшовчи фуқаро М.Утеевага Нукус шаҳри ҳудудида чойхона иморати қурилиши учун Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан қарор чиқарилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда, фуқаро М.Утеевага чойхона иморатини қуриши учун 500 млн сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

“Дослиқ Гузари” МФЙ ҳудудидаги 3 ва 125-кўп қаватли уйларнинг ер тўлаларига сув тошиб, тўлиб кетганлиги ҳолати юзасидан, ушбу уйларда истиқомат қилувчи аҳолига яқиндан ёрдам кўрсатилиб, ер тўлалар тўлалигича чиқинди сувларидан тозаланди ва канализация қувирлари таъмирланди.

Нукус шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда Нукус шаҳри, 21-кичик тумани, 5-уй атрофидаги ариқлар қайта таъмирланиб, ариқларга сув олиб келинди. Шунингдек, ушбу ҳудудга 2 дона тунги ёритгич ўрнатилди, 15-сонли умумтаълим мактаби атрофига 2 дона ахлат қутиси ўрнатилди, натижада ахлат йиғилиб қолиб, ноқулайликлар келиб чиқиши ҳолатлари бартараф этилди ва санитар эпидемиологик нуқтаи назардан ҳам ушбу ишларнинг бажарилиши ижобий ҳолат ҳисобланади.

Нукус шаҳри, 24-кичик тумани, 24-уйда яшовчи фуқаро Г.Туремуратовага фарзандининг таъминоти учун бола парвариши нафақаси тайнланишида амалий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирги кунга келиб, фуқаро Г.Туремуратова мунтазам равишда бола парвариши нафақасини олиб келмоқда.

Шунингдек, секторимиз ҳудудида истиқомат қилувчи, кам таъминланган оила сифатида рўйҳатга олинган 6 нафар оилаги “Артел” русумли газ плитаси берилиши таъминланди.

Секторимиз томонидан 2018 йил 23-июнь куни Қорақалпоқ Давлат Университетида меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди, унда 312 нафар фуқаро иштирок этди ва 45 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

“Қутли макан” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар С.Хожабекова ва З.Қутлимуратоваларнинг фарзандининг таъминоти учун 14 ёшгача нафақа тайинланди.

“Хауа жоли” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар А.Жанабаев ва С.Қурбаназароваларга даволаниши учун бепул ордер берилиши таъминланди.

“Дослиқ гузари” МФЙ, А.Досназаров кўчаси, 2/6-уйда яшовчи фуқаро Ж.Реймовага, “Алланияз Қахарман” МФЙ, Караматли кўчаси, 13-хонадонда яшовчи фуқаро Г.Жолдасовага ногиронлик аравачаси берилди.

Нукус шаҳри, 21-кичик тумани, 4-уй, 23-хонада яшовчи фуқаро К.Хожакулов, 21-кичик тумани, 23-уй, 13-хонада яшовчи фуқаро З.Абипов ва К.Хожакуловлар ишга жойлаштирилди.

Ҳозирда, секторимизда фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам бериш жараёни давом эттирилмоқда», дейди Расул Халмуратов.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар