Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи тайинланди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Мусаев иштирок этди ва Бабажанов Давранбек Жумамуратович Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давранбек Бабажанов бундан олдин Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Атабек Сапарбаев Беруний туманига ҳоким этиб тайинлангач, унинг ўрнига бошқарма бошлиғи в.в.б этиб Байрам Карабаев ишлаб келаётган эди.

Бўлимлар