Кун фотоси: Оролга сув қайтдими?

Яқинда интернетда пайдо бўлган Орол денгизи суратларида Оролнинг Ўзбекистонга тегишли қисми катталашганини кўриш мумкин, деб ёзади «Анҳор». Бу ҳақда "Daryo.uz" хабар бермоқда.

Оролни қутқариш халқаро фонди агентлиги директори Вадим Соколов вазиятга ўз изоҳини берди.

«Гап шундаки, 2015 ва 2017 йилларда сув мўл бўлди. Кўкорол тўғони (Қозоғистонда жойлашган) Сирдарё орқали келган сувнинг ҳаммасини ҳам ушлаб тура олмади ва уни қўйиб юборишга мажбур бўлди. Худди шу нарсани биз (Ўзбекистонда) Амударё билан қилдик — фақат 2017 йилнинг июнь августида Оролнинг марказий қисмига қарийб 6 куб км сув қўйиб юбордик. Бу чора ноиложликдан қилинди, акс ҳолда қишлоқлар сув остида қоларди. Междуреченск сув омбори иншоотлари ҳали қуриб бўлингани йўқ. Бу йил сув тақчил, Оролга сув оқизилмаяпти, у яна буғланиб кетади. Шундай экан, Оролнинг қайта тиклангани ҳақида гапиришга ҳали эрта. Суратларда 2014 йил апрелида — денгиз энг минимал нуқтада бўлган вақт ва 2018 йил июнида — максимал нуқтадаги ҳолат акс этган. 2019 йил апрелида эса манзара 2014 йил апрелидагидек бўлиши эҳтимоли юқори», — деди эксперт.

Бўлимлар