Академик лицейларда имтиҳонларни ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тасдиқланмоқда. Нималар ўзгармоқда?

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси сайтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори муҳокама учун жойлаштирилди, дея ёзмоқда "Kun.uz" сайти.

Тасдиқланиши кутилаётган, Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби ҳақидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сонли «Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.

Низомда лицейлардаги саралаш имтиҳонини ўтказиш, ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш, хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиблари белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тегишли олий таълим муассасаси ректори академик лицейларга кириш учун синовлар катта сиғимдаги биноларда ўтказилиши, тест жараёнининг энг кўп даражада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаб, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-оналари синовларни онлайн режимида кузатиб боришларига имконият яратилишини таъминлайдилар.

Жумладан, академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисида лицей директорининг тегишли буйруғи ҳар йили 30 июлга қадар расмийлаштирилади ва буйруқ нусхаси уч кун муддатда тегишли олий таълим муассасаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этилади.

Бўлимлар