Тўрткўлда каратэнинг WКФ тури бўйича "TURTKUL OPEN" мусобақаси бўлиб ўтади

2018 йилнинг 15-июл куни Тўрткўл туманида спортнинг Каратэ WКФ тури бўйича 2012-2001 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида биринчи "TURTKUL OPEN" мусобақаси бўлиб ўтади. 

Бу ҳақида бизга Ўзбекистон карате миллий федерацияси Қорақалпоғистон бўлими бош котиби Ажинияз Мамбеткаримов хабар бермоқда.

Мусобақада Нукус шаҳридан, Амударё, Беруний ва мезбон Тўрткўл туманларидан, шунингдек қўшни Хоразм вилоятидан энг кучли спортчилар қатнашиши кутилмоқда.

Бўлимлар