Электр энергияси тўлови 5 фоизга қимматлашади

«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 2016 йил 1 октябрдан электр энергиясининг нархлари ошганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 4,9 фоизга ўсиб, 182 сўмдан 191 сўмга чиқади.

Электр плиталар билан жиҳозланган турар-жой аҳолиси учун эса электр энергия нархи 91 сўмдан 95,5 сўмгача қимматлашади.

«Ўзбекэнерго»нинг изоҳлашича, электр энергия тарифларининг қимматлашуви ёқилғи-энергия бойликларининг таннархи ошиши билан боғлиқ.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар