Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири мукофотланди

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг 100 йиллиги муносабати билан 12 июль куни Қуролли Кучлар академиясида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларда истиқомат қилувчи билим юртининг битирувчи-фахрийлари, Ўзбекистондаги хорижий мамлакат элчихоналарининг ҳарбий атташелари, Ўзбекистон Қуролли Кучлари фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ушбу тадбирлар давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири, Капитан Нуриллаев Акобир Камолович ҳам "Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига 100 йил" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар