Амударёда умумий жиноятчилик ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 2 баравар камайган

12 июль куни Амударё тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Мувофиклаштирувчи Кенгаш йиғилишида туман ҳокими,  прокурори,  ички ишлар бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва мутасаддилари,  овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари,  муассаса,  корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Йиғилиш кун тартибидаги масала буйича туман прокурори ўринбосари Нодир Собиров ахбороти қилди.

Ахборотда таъкидландики, 2018 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида туманда жиноятчиликка қарши кураш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида прокуратура томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилган.

Ўтган 6 ой давомида жами 41 та жиноят содир қилиниб,  умумий жиноятчилик 2017 йилнинг шу даврига нисбатан (90 та бўлган) 49 тага,  яъни 54,4 фоизга камайган.

Амударё телеканали томонидан тайёрланган қуйидаги лавҳа орқали Мувофиклаштирувчи Кенгаш йиғилиши ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин:

Бўлимлар