Қорақалпоғистондан ракета кўринишидаги жисм олиб ўтилди (+5 фото)

 

15-июль куни катта "Тўрткўл" магистрал йўлидан кўринишидан ракетага ўхшаш жисм олиб ўтилди. Бу жисмнинг кўринишидан шуни тахмин қилиш мумкинки, бу қандайдир катта корхонага ўрнатиладиган қурилманинг бир қисми. 

"Тўрткўл" магистрал йўлидан ўз қатновларини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, одатда, магистралдан жуда кўп маротаба шундай қурилмалар олиб ўтилар экан. Албатта, булар хорижий ва маҳаллий корхоналарга олиб борилади.

 

Ушбу жараёнда шунга гувоҳ бўлдикки, катта юклар магистрал йўлни анча абгор авҳолга солиб қўяр экан.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар