Нукус шаҳри прокурори ёш тадбиркорга ёрдам берди. Энди унинг маҳсулотлари хорижга экспорт қилинмоқда

 

Нукус шаҳрининг 2-сектор ҳудудида ўз фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркор Ботирбекова Бағдагулга Нукус шаҳар прокуратураси томонидан бўш турган бино ажратиб берилди. 

 

Гап шундаки, Батирбекова Бағдагул шу кунга қадар тикувчилик цехини ташкил қилган эди. Аммо маҳсулотларини сотиш ва ишчиларининг ишлаши учун шароитлар йўқ эди.

"- авваллари тикув цехимиз "Орайлиқ" бозорда эди. У ердаги шаоитларимиз жуда оғир, электр энергиясида тез-тез узилишлар бўлиб турар, умуман, тикувчи қизларимнинг ишлашлари учун шароит талаб даражасида эмас эди. 
Шундан кейин Нукус шаҳар прокуратурасига мурожаат қилдим. 

Бизга "Қорақалпоғистон" кўчасида бўш турган бинодан цехимиз учун ўрин ажратилди. Ҳозир кўриб турганингиздек, қизларга барча шароитлар яратилган. Иш унумдорлиги ошди. Ҳатто Нукус шаҳар прокурори Расул Халмуратовнинг ёрдами билан тикувчилик цехимизнинг илк маҳсулотларини Қозоғистон Республикасига экспорт қилишга эришдик.  Айни жараёнда Бейнеу шаҳридан сотган маҳсулотларимизнинг пуллари келиб тушди. Энди экспорт ҳудудини кенгайтириш ҳаракатидамиз. Маҳсулотларимиз хорижда сифат жиҳатдан жуда юқори баҳоланади.", - дейди ёш тадбиркор  Батирбекова Бағдагул.

Маълумот учун Батирбекова Бағдагул шу кунга қадар Нукус шаҳрининг турли ҳудудларида тикувчилик йехининг ишини ташкил этолмай, йех учун шароитлари қулай бино тополмай юрганди. 

Нукус шаҳар прокурори ёрдами билан унинг цехи энди янги бинода ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ҳозирда ёш тадбиркор 10 та ёш қизларни иш билан таъминлаган. Ўзининг айтишига қараганда, ишчилар сонини 20 тага кўпайтирмоқчи экан.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар