Қонликўл туманида солиқ тушимлари қанчани ташкил қилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабр кунги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молия эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушимларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органларининг жавобгарлигини кучайтиришга боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги ПФ-5283-сонли Фармони талабларига мувофиқ, Қонликўл тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан қўшимча дароматларни аниқлаш, солиқ базаларини кенгайтиш бўйича «Йўл хариталар»и ишлаб чиқилди.

«Йўл хариталар» асосида 2018 йилнинг 2-чораги учун маҳаллий бюджетга режада 2361,7 млн.сўм, амалда 3 139,9 млн. сўм, 132,9 фойз, яъни 778,2 млн. сўм тушим ортиғи билан бажарилган.

Туман маҳаллий бюджетлар дароматларига жами 4057,7 млн. сўм қўшимча даромат топиш кўйидагича режалаштирилган:

1.Жисмоний шахсларнинг мал-мулклари ва ер участкаларини давлат солиқ органларида тўлиқ ҳисобга олиш ва мал-мулкни кадастр баҳосидан келиб чиқиб ҳисоблаш орқали тушимни ошириш ҳисобига 164,8 млн. сўм;

2.Бозорлар ва автостанцияларидан бюджетга дароматлар тушимини ошириш ҳисобига 44,6 млн. сўм;

3.Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан чуғулланаётган жисмоний шахсларни солиқга тортиш ҳисобига 48,9 млн. сўм;

4.Солиқ ва молия ҳисобатларини банк, божихона, кадастр ва бошқада маълумотлар билан таққослаш орқали яширилган товар айланмаларини аниқлаш ва солиқга тортиш, камерал назорати билан қамраб олиш ҳисобига 1049,9 млн. сўм;

5.Юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қаризларини судга қадар ўндирилишини таъминлаш ҳисобига 259,3 млн. сўм;

6.Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда солиқ қарзларини ҳисобига 668,2 млн.сўм;

7.Экспорт кўламини ошириш ҳисобига 1009,1 млн. сўм;

8.Ноқонуний автотранспорт ҳизматини кўрсатаётган фуқароларни аниқлаш ва солиқга тортиш ҳисобига 10,0 млн. сўм;

9.Ҳаракатдан тўқтаган корхоналарни тиклаш, молиявий қўллаб-қўвватлаш, янги проектларнинг ишга тушиши ҳисобига 46,2 млн. сўм миқдоридаги қўшимча тушимлар базасини аниқлаш белгиланган.

Ҳозирги кунда, жорий йилнинг 2-чораги давомида 2526,4 млн. сўм миқдорида қўшимча тушим тушишига эришилган.

Бўлимлар