#Turizm Савицкийни ром қилган "Саҳро Луври"даги 100 000 ортиқ экспонатлар (фото)

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи - республикадаги йирик музейлардан; Нукус шаҳрида 1966 йилда ташкил топган, 1984 йилдан Н.В.Савицкий номи билан аталади. Музейга И.Савицкийнинг саъй-ҳаракати ва у тўплаган қорақалпоқ халқ амалий санъати асарлари негизида асос солинган. 

.

Музейнинг умумий майдони 6,9 минг кв.м. Музей халқ амалий санъати, қадимий ва ўрта асрлар Хоразм санъати, 1920-30-йиллар ўзбек ва рус тасвирий санъати, қорақалпоқ замонавий ранг-тасвири ва ҳайкалтарошлиги, илмий-маърифий бўлимлар, кутубхона (10 минг дона асар), фонд ҳамда таъмирлаш уста-хонасига эга. Фондида 85 мингдан ортиқ экспонат мавжуд (2004).

 

Музей фондида 1920- 30-йилларда авангард рассомлар яратган асарлар тўпланган. Қорақалпоқ халқ усталари томонидан яратилган заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, каштадўзлик, тўқимачилик (айниқса, ўтов жиҳозлари) ва бошқа асарлар амалий санъат бўлимида жамланган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Мамбетниязов Сухраф билан ҳамкорликда
Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Давоми бор...

Бўлимлар