Нукусда фуқаро мурожаатини жавобсиз қолдирган мансабдор жазога тортилди

Нукусда фуқаронинг мурожаатини жавобсиз қолдирган мансабдор жазога тортилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги Нукус туман Адлия бўлими матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фермер хўжалиги бошлиғи С.А.нинг 2018 йил 28 апрель кунги мурожаатига Нукус тумани ҳокимининг ўринбосари, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.И. узоқ вақт жавоб бермай келган. Натижада С.А. Нукус туман Адлия бўлимига мурожаат қилган ва иш Кегейли тумани Маъмурий судига юборилган.

2018 йил 13 июнь куни Кегейли тумани Маъмурий судининг сайёр суд мажлисида Б.И.нинг иши кўриб чиқилиб, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 43-моддаси билан ҳукм чиқарилган.

Бўлимлар