Қонликўлда Орол денгизи чиғоноқлари сотилмоқда

Аввал хабар этилганидек, Қонликўл туман «Қонликўл» посёлка фуқоралар йиғини худудида «Айдос Диёрбек» хусусий корхонаси томонидан «Орол денгизи минтақаси ҳавоси» сувенири ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

Энди корхона томонидан «Орол денгизи чиғоноқлари» эсдалик сувенирларини сотиш йўлга қўйилди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.

Ёш тадбиркор қорақалпоқ халқининг миллий қадириятларини ўзида жамлаган миллий чой қопчаларида Орол денгиз чиғоноқларини сувенир совғаси сифатида  сотувга чиқарди.

Бу яна битта ўзгача сувенир туман аҳли ва туристларга, сотиб олувчиларга Қорақалпоғистонни, Орол денгизи соҳилларидаги тасъуротларни ёдга солади.

Чиғоноқларни қандай олиш ҳақида маълумотни туман ҳокимлиги сайтидан билиш мумкин.

Бўлимлар