Талаба Нукус шаҳри прокурорга мурожаат қилди. Энди унинг уйи қайта таъмирланади

Жорий йилнинг 18 июль куни Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 2-уй, 7-б-хонасида яшовчи Ж.А. исмли қиз Халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, унинг чин етим эканлиги, ота-онаси эртада оламдан ўтганлиги, бир ўзи яшашлиги ва ҳозирда ўзи нуфузли олий таълим муассасасида тўлов контракти асосида ўқиётганлиги аниқланган.  


 Талабанинг уйи авария ҳолатида бўлганлиги боис, уни қайта бузиб таъмирлашда ёрдам беришни сўраган.


    Мазкур мурожаат Нукус шаҳар прокурори Р.Т.Халмуратов томонидан қабул қилинди. Нукус шаҳрининг 2-сектор ҳудудида жойлашган талаба Ж.А.нинг уйи ва  яшаш шароити билан яқиндан танишиш натижасида уйни янгитдан қайта таъмирлаш юзасидан ечим қабул қилинди ҳамда мазкур қурилиш таъмирлаш ишлари 2018 йилнинг 21 июль кунидан бошланиши белгиланган.

 Эслатиб ўтамиз, ҳар хафтанинг чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Нукус шаҳар бўлимида 4 та сектор раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини эшитиш куни деб белгиланган. 

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар