Амударёлик Шаҳноза “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этади

Нукусда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақида "Amunews.uz" хабар қилмоқда.

Унда 45 нафар иштирокчи миллий қадриятларимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз, халқимизнинг бунёдкорлик фазилатларини, гўзал табиатимиз, истиқлол йилларида эришган улкан ютиқларимизни тараннум этган, ёшларнинг қалбида Ватан туйғусини юксалтириш, уларнинг эзгу орзу-умидларини акс эттиришга қаратилган куй-қўшиқлар ижро этди.

Амударё туманидан Шаҳноза Матсапаева “Ватан” номли қўшиғи билан 1-ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Бўлимлар