Қорақалпоғистонлик 14 та каратэчи халқаро турнирида иштирок этади

Узбекистон каратэ миллий федерацияси Қорақалпоғистон булими спортчилари 20 июль куни Самарқанд шахрига қараб йул олишди. Қорақалпоғистон терма жамоаси вакиллари жорий йилнинг 22-23 июль кунлари оралиғида булиб утадиган биринчи "SAMARKAND OPEN" халқаро турнирида иштирок этадилар, дея терма жамоа расмий вакили Ажинияз Мамбеткаримов хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон терма жамоаси қуйидаги таркиб билан ушбу мусобақада иштирок этадилар:

Уразбаев Шохжахон, Хамраев Дастонбек, Набатов Ербол, Асқаров Сирожиддин, Пардабоев Сардор, Отажонов Отабек, Мақсетов Ислам, Маткаримов Жасурбек, Отажонов Журабек, Хамраев Қудрат, Сахиев Сапармурод, Иброхимов Адхам, Якупов Исламбек ва Байжигитова Азиза.

Терма жамоа бош мураббийи: Бахадир Бекниязов.

Бўлимлар