Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси «Обод қишлоқ» дастури бўйича Элликқалъада йиғилиш ўтказди

Мухтарам Президентимизнинг 2018-йил 29-март кунги «Обод қишлоқ дастури тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, ҳар бир туман ва шаҳрларда, авваламбор олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018 йилда 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштиришга ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу дастурга мувофиқ бу йил Элликқалъа туманида “Ақчакўл” овули ва “Чайка” МФЙда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида Элликқалъа туманида олиб борилаётган ишлар юзасидан жорий йилнинг 18 июл куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар берди туман ҳокимлиги. Йиғилишни туман ҳокими С.Авезов очиб берди ва олиб борди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Р.Рахматов ҳамда вазирликлар, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этди. «Обод қишлоқ» дастурига асосан “Ақчакўл” овули ва “Чайка” МФЙ худудларида қуйидагилар:

– Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, Электр таъминотини яхшилаш,  аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш;

– Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни тубдан яхшилашга эътибор қаратиш, бунда боғча, мактаб ва оилавий поликлиникаларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

– Тижорат объектлари ва сервис шохобчаларини, жумладан, ҳаммом ва кичик бозор шаҳобчаларини барпо этиш;

– Уй-жойларни таъмирлашда хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш, авваламбор, қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш, бу жараёнда кенг миқёсда ҳашар усулларини қўллаш ҳисобига ҳовли ва атроф-ҳудудларни ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, оқава сув ҳандақларини барпо этиш ҳамда муҳтож оилалар учун уй қуриб бериш (таъмирлаш) «Обод қишлоқ» дастурининг устувор мақсадлари этиб белгиланганлиги мухокама қилинди, қилинган ишларнинг маълумоти олинди ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Бўлимлар