Қонликўлдаги Давлат хизматлари марказининг 6 ойлик ҳисобати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш ҳақида»ги 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатга олиш тартиби ҳақида»ги 66-сонли қарори асосида, Қонликўл тумани Давлат хизматлари маркази томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақида туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Туман Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 6 ойи давомида юридик ва жисмоний 1441 фуқароларга давлат хизматлари (худуд аҳолисининг кучмас-мулк, уй-жойи ҳужжатини расмийлаштириш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилишни рўйҳатга олиш ва ҳоказо) кўрсатилди.

Шунингдек, марказ томонидан худудларда 61 та сайёр хизматлар кўрсатилиб, туман бўйича жами 225 та, шундан 44 та тадбиркорлик субъектлари қайта, 181 та тадбиркорлик субъектлари янгидан давлат рўйҳатидан ўтказилди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари маркази томонидан 7314 дан зиёд буклетлар тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 20 апрел кунги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қўвватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турор жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-5421-сонли Фармони талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 21 июн кунги 461-сонли қарори бўйича туман худудларида учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бўлимлар