ТАТУ Нукус филиалининг академик лицейига кириш имтиҳонлари камералар билан олинмоқда (фото)

Бугун 23 июль куни ТАТУ Нукус филиалининг академик лицейига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Имтиҳон жараёнлари онлине тарзда камералар орқали олинмоқда.

Ота-оналар фарзандларини бевосита мониторда кузатиб ўтириш имконига эгалар. Бу ҳақида "КRuz.uz" га Ёшлар иттифоқи ТАТУ Нукус филиали етакчиси Казбек Эргалиев маълум қилди.
 Эслатиб ўтамиз, имтиҳон жараёнлари ТАТУ Нукус филиали биносида бўлиб ўтмоқда.

Қуйида бугун бўлиб ўтаётган кириш имтиҳонидан фото лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.  

 

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар