Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш мумкин бўлган олийгоҳларга қандай ҳужжатлар топширилади?

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизматига таяниб "Kun.uz" хабар бермоқда.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши сўралади:

- таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;
- олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан 
- 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Шулардан, паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

Бўлимлар