Музликлардан Орол денгизигача експедиция ташкил етилади

31 июлдан 21 августга қадар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари бўйлаб “Музликлардан Орол денгизигача” експедицияси ташкил қилинади. Бу ҳақида УзА centrasia.ru сайтига асосланиб хабар бермоқда. 

 

Қатор нуфузли халқаро ва хорижий ташкилотларнинг махсус лойиҳалари асосида ташкиль қилинаётган експедицияга ёш мутахассислар, магистрантлар, докторантлар, профессорлар ҳамда журналистлар жалб қилиниши белгиланган. 

Експедиция сув сектори бўйича ёш мутахассисларнинг ҳар хиль тематикалардаги материаллари ва фаолиятига асосланади. 

Експедицияда иштирок етишни истаган журналистлар учун танлов е’лон қилинган. Танловдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари експедиция тафсилотларини кенг ёритиб боради. 

Експедиция ўз ишини Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридан бошлаб, Қирғизистон ва Тожикистон тоғлари орқали Орол денгизи қирғоқларигача 3 ҳафта давом етиши кўзда тутилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати 

Бўлимлар