Жанубий Кореядан 42 нафар малакали шифокорлар Қорақалпоғистонга келди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жанубий Корея Республикасининг Нодавлат нотижорат “FRIENDS” ташкилоти билан 2012 йили июль ойида тузилган меморандумга мувофиқ Жанубий Корея Республикасининг 42 нафар малакали шифокорлари Қорақалпоғистонга келди. 

Улар Республика кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида ҳамда умумтаълим мактабларида бўлиб, тиш, лаб-танглай, куйикдан сўнг қолган доғлар бўйича тиббий текширувлар ўтказиб, операциялар ишлади ҳамда даволаш ишларини олиб боришди. Бу каби хайрли ишлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳимдир.

Бўлимлар