Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган хотин-қизлар иштирок этди. Бу ҳақида "Makan.uz" хабар қилмоқда.

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Қайд этилганидек, танловнинг мақсади айнан юртимиздаги мулкдорлар қатлами бўлган тадбиркор ва фермер аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик соҳасидаги малакаларини янада ошириш ва рағбатлантиришдан иборат.

Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган йўналишларда ишбилармон хотин-қизларнинг маҳорати, салоҳияти, маҳсулотининг сифат ва инновацион технологик янгилиги, рақобатбардошлиги ҳисобга олиниб, одилона баҳоланди. Унга кўра 1-ўриннин Тақиятош тумани «Дана Текстиль Пром» МЧЖ раҳбари Гулдана Ахмедова, 2-ўринни Қораўзак тумани «Парауан дала» ФХ раҳбари Лейла Монтаева ва 3-ўринни Кегейли тумани якка тадбиркор Гаухар Азирбаевалар эгаллади.

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

- Маълумотим бўйича тиббиёт соҳасида ишлашим керак эди. Лекин, тикувчиликка бўлган қизиқишим сабабли тадбиркорлик фаолиятимни дастлаб оддий кийим тикишдан бошладим. Жорий йилнинг январь ойида якка тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтган эдим, ишимни кенгайтириш ва туманимиздаги бўш ўтирган қизларни иш билан таъминлаш мақсадида июнь ойида «Дана текстиль пром» маъсулияти чекланган жамияти  қилиб тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтирдим, - дейди танловнинг биринчи ўрин ғолиби Гулдана Ахмедова. Ишини ёлғиз ўзи бошлаган ёш тадбиркор ҳозирги пайтда 12 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган.

Танловнинг асосий ўринларидан ташқари «Замонавий тадбиркор аёл портрети», «Йилнинг мурувватли тадбиркор аёли», «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл», «Ташаббускор аёл» ва «Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрин яратган аёл» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

 

Тақиятошлик қиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг финал босқичида иштирок этади

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

Бўлимлар