Қорақалпоғистонлик ёш репoртёрлар хорижий олийгоҳга ўқишга киришди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши қошида тузилган "Ёш репoртёрлар клуби" аъзолари хорижий олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинишди.

Бауржан Бўтабаев Қозоғистон Республикасининг Қ. Жубанов номидаги Ақтобе давлат университетининг информацион тизимлар факултетига ўқишга кирди.

 

Клубнинг яна бир аъзоси Айсулув Жўлдасбаева эса Россия Федерациясининг Чечен давлат университетининг юрисприденция факултети, жиноятчилик ва криминалистика йўналиши бўйича ўқишга кирди.
Айсулув бундан ташқари Чечен давлат университети билан параллел равишда Қозон давлат университетига ҳам ўқишга  қабул қилинган. Ўзи эса Чечен давлат университетини танлаган.

Маълумот учун Бауржан ва Айсулув "Ёш репортёрлар клуби"нинг фаол аъзолари ва марҳум журналист Фурқат Юсуповнинг шогирдларидир.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар