Рейслари Нукус аэропортига кўчирилган Урганч халқаро аэропорти 10 августда ишга туширилади

 «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Урганч халқаро аэропортининг техник сабаблар ва ҳарорат режими бўйича 16 июлдан вақтинча ёпилиши ҳақида хабар қилган эди. Шу сабабли Урганч аэропортидан амалга оширилаётган рейслар Нукус ва Бухоро аэропортларига кўчирилди, дея ёзмоқда "Kun.uz"

Ҳозирда Урганч халқаро аэропортида сунъий учиш-қўниш йўлагининг асфальт қопламасини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. 

Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Эрманов олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида мутасаддилар билан жойига бориб учрашди. Бу ерда таъмирлаш ишлари “Хоразмйўлқурилиш” унитар корхонаси томонидан 24 соат давомида 50дан ортиқ махсус техниклар ёрдамида олиб борилмоқда. 

Фото: Facebook/Эрманов Фарход

Фото: Facebook/Эрманов Фарход

Урганч халқаро аэропортининг 10 август куни ишга туширилиши режалаштирилмоқда. 

Бўлимлар