#Turizm Бадал тўловларисиз туризм соҳаси бўйича кредит олиш мумкин бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизнинг маъданий-тарихий мероси ва табииий бойликлари билан таништириш мақсадида, "Асака" банк Қорақалпоғистон филиали Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган субъектлардан Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш мақсадида бадал тўловларисиз 10 млн. сўмгача Марказий банкнинг амалдаги ставкаси асосида истеъмол кредитларини ажратиб беришини маълум қилади. 


Эслатиб ўтамиз, кредит олувчи туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектларидан сайёҳлик турларини сотиб олиши талаб қилинади. Юқоридаги истеъмол кредити 3 йил муддатга,  берилади.


Кредит олиш бўйича "Асака" банк Қорақалпоғистон филиали мурожаат қилишингиз мумкин.


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Мамбетниязов Сухраф билан ҳамкорликда
Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади

Бўлимлар