Қонликўлда қишлоқ хўжалиги учун янги инновацион лойиҳа илгари сурилмоқда

Қонликўл тумани мажлислар залида Ўзбекстон Республикаси Хукимати, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожлантириш Дастури (БМТРД) ва Мослашиш фонды билан биргаликда амалга оширилаётган «Ўзбекстоннинг қурғоқчилик туманларидаги фермер ва дехқон хўжаликларида иқлим мувозанатини таминлаш» лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни  «Нефтегазинновация» маъсуляти чекланган жамияти директори Улуғбек Магаметов ва «INTEXNOL» маъсуляти чекланган жамияти директори ўринбосари Музаффар Ирисметов ўтказиб, янги  инновацион лойиҳанинг қишлоқ хўжалигига келтирадиган ижобий ва самарали жиҳатларини тушинтириб ўтди. Инновацион лойиҳада, кимёвий йўл билан таёрланган, қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган гидрогель хақида маълумот ва уни қўллаш тәртиби айтилди. Гидрогельни фойдаланиш учун ўсиб турган ўсимлик илдизи билан олиниб, унга гидрогель сингдирилади ва қайтадан экилади. Экилганидан сўнг ўсимликнинг илдизидаги гидрогель ердаги сувни ўзига шимиб, ўсимликга витамин ва зарур моддалар, озуқалар билан таъминлаш хусусиятига эга. 1 грамм гидрогель, 10 литргача сувни шимиб олади. Бу лойиҳа сув муаммо бўлаётган минтақалар учун фойдали ҳисобланади.

Бу лойиҳа Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожлантириш Дастури (БМТРД) офисининг доимийликни ривожлантириш бўлими, иқтисодий таъсичанлигини, табиий ва экологик тизимларни бир қолибга келтириш, маданий ва ижтимоий мувозанатни сақлашни таъминлашга ёрдамлашиш мақсадида миллий ва халқаро шериклар билан бирга амалга оширилмоқда. Лойиҳа асосан марказий ва минтақавий давлат идораларига ёрдам бериб, ўсимлик ўсириш ва чорвачилик билан шуғилланувчи фермер хўжаликларининг мослашишига ёрдам беради.

Семинарга туман фермер ва дехқон хўжаликлари бошлиқлари қатнашди. Янги лойиҳа бўйича қатор тушинчаларга эга бўлганидан сўнг, ўз фикрлари ва саволларига жавоблар олдилар.

 

Бўлимлар