18 хил шоу дастур! Zo'r-TV Қорақалпоғистонда қаерда ва қачон кўрсатувларни суратга олади? 

Шу кунларда Zo'r-TV Қорақалпоғистонда ўз кўрсатувларини суратга олмоқда. Улардан "Скетч шоу" ва "Қатра ҳанда" кўрсатувларининг суратга олиш ишлари ниҳоясига етган бўлса, олдинда 15 хилдан зиёд шоу дастурлар суратга олиш режалаштирилган. Бу ҳақида бизга Zo'r-TVнинг маъсул ходими хабар берди.
 Эслатиб ўтамиз, Zo'r-TV Қорақалпоғистонда 25 июлдан 15 августгача 18 хил кўрсатувларни суратга олади. Булар ҳақида тўлиқ "KRuz.uz"да ўқиб боришингиз мумкин. Биз ҳар бир дастур суратга олиниши олдидан сизни хабардор қилиб борамиз. Суратга олиш жараёнларида қатнаша олмаган юртдошларимиз учун эса сайтимизда эксклюзив фото ва видео-лавҳалар бериб боришни режалаштирганмиз.

Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Бўлимлар